Раҳмонқулов Бахтиёр Тугамбаевич Яшнобод туманининг ҳокими этиб тайинланди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бахтиёр Раҳмонқулов 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобиль қўшинлари мутахассислиги бўйича ва 2008 йилда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.

2018 йилдан бугунга қадар Тошкент шаҳар ҳокими ўринборсари — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.