13 август куни соат 14:45 атрофида Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида Nexia-2 ҳайдовчиси Ш. К. (1986 йилда туғилган) велосипедда ҳаракатланиб келаётган икки болани уриб юборди, дея хабар берди ИИБ ДЙҲХХ матбуот хизмати.
ЙТҲ 4Р 181 автомобиль йўлининг 2-километрида юз берган. Автомобилни маст ҳолда ва юқори тезликда бошқариб кетаётган ҳайдовчи ушбу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчиси Р. Г. (2009) ва велосипед йўловчиси Ш. Н. (2010) ларни уриб юборган. Болалар олинган оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этишган.
ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.