28 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21699 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 50 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 72 нафари эса Қозоғистондан «Ғишткўприк» чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 32 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 18 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 490 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 12026 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Бундан ташқари, шу вақтга қадар COVID-19 асоратларидан вафот этган беморлар сони 125 нафарга етди.

Навбатдаги беморлар ўлими Тошкент шаҳрида яшаган 50 ёшли Р.Д. (эркак) ва Тошкент шаҳар 61 ёшли М.М. (эркак) бўлиб, биринчиси ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан, иккинчиси эса ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.