7 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2298 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Пайшанба куни жами 65 та янги ҳолат қайд этилди.

Айни пайтда коронавирусдан даволанган беморлар сони 1656 кишини ташкил қилмоқда. Ўн бемор вафот этди.