4 декабрь куни соат 5:35 да Ўзбекистон ҳудудида кичик зилзила рўй берди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Маълумотларга кўра, зилзила ўчоғи Тошкентдан 191 км жанубда Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин туманлари чегарасида жойлашган. Зилзила кучи эпицентрида 4,5 бални ташкил этиб, чуқурлиги — 18 км.

Ерости силкинишлари Жиззахда (эпицентрдан 37 км), Самарқандда (91 км) ва Гулистонда (100 км) 2 баллни ташкил этди.