Рашитжон Қодировга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқаётган суд таркиби маслаҳат хонасида, дея хабар қилди Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд коллегияси раиси ўринбосари Икром Муслимов сешанба куни бўлиб ўтган брифингда.

«Рашитжон Қодиров ва бошқаларга нисбатан жиноят иши [жиноят ишлари бўйича] Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилмоқда, бугунги кунда суд таркиби маслаҳат хонасида. Қарор яқин кунларда эълон қилинади», — деди Олий суд раиси ўринбосари.

Суд ҳукми эълон қилинадиган куни ОАВ киритилмайди, чунки иш ёпиқ режимда кўриб чиқилмоқда ва махфийлик грифтига эга, деди Холмўмин Ёдгоров. Суд қарори чиқарилгани бўйича ОАВда бу ҳақда ОАВда эълон қилиниб, изоҳ берилади.

Ҳукм чиқариладиган аниқ сана номаълум, чунки «суд маслаҳат хонасида ва ҳеч им у ерга кира олмайди», дея изоҳ берди Олий суд вакили. «Газета.uz» ахборот манбалари маълумотларига кўра, «томонлар мунозаралари бир ҳафта аввал тугаган».

Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга устидан суд жараёни жорий йилнинг январида бошланган, ўзи эса бир йил аввал февраль ойида қўлга олинган эди. Жиноят кодексининг 165, 205 ва 210-моддалари бўйича қўзғатилган. 24 кишига нисбаан айблов эълон қилинган.