Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

23 февраль куни Рашитжон Қодиров Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Рашитжон Қодиров 2000—2015 йилларда бош прокурор лавозимида ишлаган, 2015−2017 йилларда Конституцион суд судъяси булган.