Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарлиги фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадон эгаси муқаддам қўшни давлатдан мамлакатимизга ноқонуний равишда айланма йўллар орқали олиб кирилиб, хорижда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган жами -14 миллион сўмлик 3 турдаги ананас, банан каби цитрус мевалари ҳамда ёндиргич (зажигалка) товарларини ўз яшаш хонадонида ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан қўшимча текширув ишлари амалга оширилмоқда.