Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги ўртоқлик учрашуви Жанубий Корея жамоасига йирик ҳисобда ютқазди.

Ҳисоб учрашувнинг 9-дақиқасида очилди. Нам Таеҳи ўнг қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан Нестеров қўриқлаётган дарвозага йўллади.

24-дақиқада белгиланган бурчак тўпи дастлаб Нестеров томонидан қайтарилди, бироқ рақиб ҳужумчиси Ҳванг Уижо яқин масофадан такрор зарба бериб, ҳисобни йириклаштирди — 0:2.

Иккинчи таймда ҳам корейслар иккита гол киритди. Уларга ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушган Мун Сеонмин (69-дақиқа) ва Сук Ҳюнжун (81) муаллифлик қилди. Якуний ҳисоб Жанубий Корея жамоаси фойдасига - 4:0.

Видео