Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар илк бор иштирок этмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўйинларнинг алиш кураши (Қирғизистон кураши) тури бўйича эркаклар ўртасида Мардонбек Кимсанов (60 кг), Ҳусниддин Рўзиев (70 кг) олтин, Камолиддин Маҳкамов (80 кг), Зайлобиддин Ортиқов (90 кг) ва Обидали Мавлонов (100 кг) мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Мафтуна Маҳмудова (60 кг), Дилафруз Мамажонова (70 кг), Бекзода Худайбердиева (75 кг) бронза медалга сазовор бўлди.

Ўйинларнинг биринчи кунида армрестлинг ва алиш кураши (Қирғизистон кураши) бўйича баҳсларда жами 18 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этиб, 11 та медаль (2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза) қўлга киритилди.

Бугун Ўзбекистон делегацияси вакиллари қозоқ кураши, паҳлавани (Эрон кураши), гореш (Туркманистон кураши), лочин ови ва тайганлар югуриши турлари бўйича баҳсларга киришади.