15 август куни режадаги таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Бобур кўчасининг Тошкент халқаро аэропортига элтувчи кўпригида транспортлар ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Таъмирлаш ишлари йўлнинг ҳар икки томонида навбатма-навбат олиб борилади ва транспортлар ҳаракати учун битта бўлак очиқ қолдирилади.

Ўз навбатида ИИББ хабарида юзага келган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўралган.