Юнусобод туманидаги Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида ўрнатилган радар қурилмаси ёрдамида 3,5 соат ичида тезликни оширган 112 та транспорт воситалари рўйхатга олинди. Мазкур йўлда рухсат этилган тезлик соатига 70 километрни ташкил этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қонунан тақиқланиши ҳақидаги огоҳлантиришларга қармай, кўпчилик ҳайдовчилар ҳамон йўлларда ўзбошимчалик билан тезликни ошириб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиб келишмоқда.

Шунингдек, рухсат етилган тезлик соатига 50 километрни ташкил этувчи белги ўрнатилган Боғишамол кўчасида 6 соат ичида 134 та транспорт воситаси тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатланган. Аниқланган барча қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар ўрнатилган тартибга биноан ҳайдовчиларга почта орқали юборилади.