29 июль куни соат 17:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига ёрдам сўраб қўнғироқ қилинди — бир гуруҳ саёҳатчилар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғларида адашиб қолган.

ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, «Чимён» қутқарув отряди қутқарувчилари тезкорлик билан воқеа жойига чиқишиб қидирув ишларини бошлаб юборди. 30 июль куни эрта тонгда соат 05:30 да адашиб қолганлар топилди.

Қутқарувчилар томонидан адашиб қолганларги ёрдам кўрсатилиб, аҳоли пунктига эвакуация қилинди.

ФВВ тоғли ҳудудларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўради.