Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 21 июль куни Тошкент вилоятида яшовчи Э.И. «Матиз» русумли автомашинани Қорақамиш 2/3-даҳаси олдида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдалар Ф.Х. ва Р.Л. исмли аёлларни уриб юборган.

Ўзбекистон ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, мазкур воқеа натижасида Ф.Х. жароҳат олиб воқеа жойида, Р.Л. эса касалхонада вафот этган.