16 июль куни Ҳиндистоннинг Metric Ventures компанияси таъсисчи-директори Рашми Ранжан билан Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев ўртасида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилиши учун ер ажратилиши масаласида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Меҳмонхона барча талабларга жавоб берувчи ҳамда тўлиқ чет эл капитали асосида қурилиши белгиланган. Қурилиши режалаштирилаётган меҳмонхона учун Бухоро шаҳрининг «Ситораи Моҳи-Хосса» кўчасидан 1,75 гектар ер майдони ажратилди.

Шунингдек, мазкур компания Бухородан ташқари, Самарқанд ва Тошкентда меҳмонхоналар, юртимизнинг бошқа вилоятларида эса 1000 гектаргача бўлган майдонда интенсив боғлар қуришни ҳам режалаштиришяпти.