Беҳзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар қилинди «Газета.uz"га қўмитадан. Беҳзод Мусаев (1973 й. т.) март ойидан бери ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Жума куни 2004 йилдан бери ДСҚга раислик қилиб келаётган Ботир Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг кексалар ва ветеранлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.