2004 йилдан буён Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасини бошқариб келаётган Ботир Раҳматович Парпиев мазкур лавозимдан озод қилинди.

У Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг кексалар ва ветеранлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди кенгаш вакили «Газета.uz"га.

Ботир Парпиев (1946 й. т.) 2002 йилдан 2004 йилгача Давлат божхона қўмитаси раиси,унгача ички ишлар вазири ва фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари (1998−2002) лавозимларида ишлаган.

Янгилик тўлдирилмоқда.