31 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Беларуснинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан олий ва юқори даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Беларусь учрашувлари билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон элчихонасининг Минск шаҳрида фаолият бошлашининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.