Давлат тиббиёт ташкилотларининг ёрдамчи бўлинмалар (овқатланиш блоклари, кирхона ва бошқалар) фаолиятини таъминлаш ҳамда айрим тиббий хизматлар бўйича функциялари давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги асосида босқичма-босқич тадбиркорлик субъектларига ўтказилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 29 декабрдаги «Хусусий тиббий ташкилотларни янада ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Шартнома асосида лабораториялар, гемодиализ бўлимлари, стерилизация бўлимлари ва бошқа тиббий ихтисослашувларни хусусий тиббий ташкилотларга ўтказиш режалаштирилмоқда. Тақдим этиладиган хизматлар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаб беради.