Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши масаласи 14 декабрь куни ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда АҚШнинг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси Марк Линскотт (фотода — ўнгдан биринчи) музокараларида кўриб чиқилди.

Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Америка томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнидаги техник масалаларни ҳал этишда кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Тарифли преференциялар ва интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш умумий тизимига аъзо бўлиши билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Марк Линскотт 13-15 декабрь кунлари Тошкентда илк бор ташриф билан бўлди. У бош вазир ўринбосари - молия вазири Жамшид Қўчқоров ва бошқа расмий шахслар, Америка бизнесининг Ўзбекистондаги вакиллари билан ҳам учрашди.