Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган Олимпиада-2016 ўйинларида юнон-рум курашчиси Елмурат Тасмурадов 59 киломгача вазн тоифасида Ўзбекистон Олимпия термаси ҳисобига яна бир бронза медалини олиб берди.

Спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизматининг хабар қилишича, учинчи ўрин учун кечган баҳсда Тасмурадов Қирғизистон вакили Арсен Эралиевдан кучлироқ эканини исботлади (13:8).

Ўзбекистонлик спортчи биринчи икки баҳсда сербиялик Кристик Фрис (7:2) ва Шимолий Корея вакили Вон Чол Юн (9:0) устидан ғалаба қозонди, аммо ярим финалда мазкур вазнда амалдаги жаҳон чемпиони кубалик Исмаил Борреродан устун кела олмади (1:4).

Айни вақтда бир олтин ва тўрт бронза медали билан Ўзбекистон термаси умумжамоа ҳисобида 36- ўринни банд этиб турибди.