Жаҳон

Тожикистон ТИВ «Крокус»даги теракт гумонланувчиларининг қийноққа солинишини қоралади
13 апрель 2024, 11:53

Тожикистон ТИВ «Крокус»даги теракт гумонланувчиларининг қийноққа солинишини қоралади

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Минскда бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида «Крокус»даги терактда гумонланаётганларнинг қийноққа солинишини қоралади. «Бу йўл билан олинган иқрорларнинг баҳоси ҳаммага яхши маълум», — деди у.

Қозоғистон Сенати оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи қонунни маъқуллади
12 апрель 2024, 12:18

Қозоғистон Сенати оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи қонунни маъқуллади

Қозоғистонда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи қонун қабул қилинди. Ҳужжат калтаклаш ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш учун жиноий жавобгарликни назарда тутади, баданга ўртача ва оғир шикаст етказиш учун жавобгарликни кучайтиради. Энди қонунни президент имзолаши керак.

Швейцария аҳолиси ҳукумат иқлимга бепарволиги сабаб Европа судига арз қилиб, ютиб чиқди
9 апрель 2024, 23:51

Швейцария аҳолиси ҳукумат иқлимга бепарволиги сабаб Европа судига арз қилиб, ютиб чиқди

Швейцариянинг кекса аҳолиси мамлакат ҳукуматининг иқлим бўйича ҳаракатсизлигига доир инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ишида ғолиб чиқди. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво уларнинг соғлиғига зиён етказиб, ўлим хавфини юзага келтирмоқда. Бу — иқлим ўзгариши билан боғлиқ тарихдаги биринчи қарор.

2024 йил март ойи ҳам кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
9 апрель 2024, 23:26

2024 йил март ойи ҳам кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўтган март ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ март бўлди. Метеорологлар кетма-кет ўнинчи ой ойлик ҳарорат рекордини қайд этмоқда.

Саудия Арабистони Neom лойиҳасидан кутилмаларини пасайтирди — Bloomberg
9 апрель 2024, 17:31

Саудия Арабистони Neom лойиҳасидан кутилмаларини пасайтирди — Bloomberg

Саудия Арабистони расмийлари йирик Neom лойиҳаси доирасида барпо этилаётган The Line шаҳарчаcида аввал режалаштирилганидек 1,5 млн киши эмас, балки 300 мингдан кам одам истиқомат қилишини кутмоқда. Молиявий муаммолар туфайли The Line шаҳри харажатлари қисқартирилмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.

Исроил Ғазо сектори жанубидан қуруқликдаги қўшинларини олиб чиқиб кетди
9 апрель 2024, 02:31

Исроил Ғазо сектори жанубидан қуруқликдаги қўшинларини олиб чиқиб кетди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидан қуруқликдаги қўшинларни олиб чиқиб кетаётганини эълон қилди, у ерда фақат битта бригада қолди. Исроил расмийлари ҳамон Рафаҳда қуруқликдаги операция ўтказиш ниятида.

Қозоғистонда сув тошқинлари туфайли 75 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди
8 апрель 2024, 22:03

Қозоғистонда сув тошқинлари туфайли 75 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Қозоғистонда 76 мингдан ортиқ одам хавфли сув тошқини зоналаридан эвакуация қилинди, мамлакатнинг 10 та ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев ушбу тошқинларни сўнгги 80 йилдаги энг даҳшатли офат деб атади.

Россия Харьковни яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирмоқчи — Economist
8 апрель 2024, 16:10

Россия Харьковни яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирмоқчи — Economist

Россия Украинанинг аҳолиси бўйича иккинчи шаҳри бўлган Харьковни яшаш учун яроқсиз «кулранг зона»га айлантирмоқчи, деб ёзмоқда Economist. Декабрь ойидан бошлаб Россия армияси шаҳарни бомбардимон қилишни кучайтирди, шунингдек, бошқариладиган авиабомбалардан фойдаланишни бошлади.

Туркия Тожикистон фуқаролари учун виза режимини қайта тиклади
6 апрель 2024, 11:13

Туркия Тожикистон фуқаролари учун виза режимини қайта тиклади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған қарори билан Тожикистон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилинди.

Исроил Ғазога ёрдам етказилиши учун янги йўналишларни очмоқда
5 апрель 2024, 14:42

Исроил Ғазога ёрдам етказилиши учун янги йўналишларни очмоқда

Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун янги йўналишлар, жумладан, ҲАМАС билан уруш бошланганидан бери ёпиқ бўлган анклав шимолидаги «Эрез» назорат-ўтказиш пунктини очишини маълум қилди. БМТ аввалроқ Ғазонинг шимолий вилоятларида оммавий очарчилик хавфидан огоҳлантирганди.

NASA Ой учун ягона вақт стандартини ишлаб чиқади
4 апрель 2024, 21:17

NASA Ой учун ягона вақт стандартини ишлаб чиқади

Оқ уй АҚШнинг NASA космик агентлигига Ой ва бошқа самовий жисмлар учун ягона вақт стандарти ишлаб чиқишни топширди. Бу Ой атрофидаги космик кемалар ва сунъий йўлдошлар учун вақт эталони бўлиб хизмат қилади.

Тайвань зилзилаларга қандай қилиб яхши тайёргарлик кўрган?
4 апрель 2024, 19:39

Тайвань зилзилаларга қандай қилиб яхши тайёргарлик кўрган?

3 апрель куни Тайванда сўнгги 25 йилда энг кучли зилзила содир бўлди. Оролнинг зилзилаларга мойиллиги бор, аммо уларнинг 23 млн нафар аҳолига таъсирини зилзилаларга кўрилган тайёргарлик сабаб камайтириш имкони топилган. Тайвань буни қандай уддалади — Reuters, AP ва National Post ҳикоялари.

Истеъмол маҳсулотларидаги антипиренлар саратондан ўлим хавфини ошириши мумкин: тадқиқот
3 апрель 2024, 23:26

Истеъмол маҳсулотларидаги антипиренлар саратондан ўлим хавфини ошириши мумкин: тадқиқот

Тадқиқотчилар ёнувчанликни камайтириш учун турли хил истеъмол маҳсулотларига қўшиладиган ёнишдан сақлайдиган моддалар — антипиренлар саратон касаллигидан ўлим хавфини сезиларли даражада ошириши мумкинлигини аниқлади.

Чет элликларнинг Россияда вақтинча бўлиш муддатини йилига 90 кунгача қисқартириш режалаштирилмоқда
3 апрель 2024, 21:37

Чет элликларнинг Россияда вақтинча бўлиш муддатини йилига 90 кунгача қисқартириш режалаштирилмоқда

Россия ИИВ хорижликларнинг мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини йил давомида 90 кунгача қисқартиришни, шунингдек, киришда мажбурий бармоқ излари ва барча миграция ҳужжатлари ўрнини босувчи ягона шахсий гувоҳнома жорий этишни таклиф қилди.

АҚШ Россияни теракт айнан «Крокус сити ҳолл»да бўлишидан огоҳлантирган — Washington Post
3 апрель 2024, 20:44

АҚШ Россияни теракт айнан «Крокус сити ҳолл»да бўлишидан огоҳлантирган — Washington Post

«Крокус сити ҳолл»даги терактдан камида икки ҳафта олдин АҚШ Россияни айнан шу концерт зали ҳужум учун потенциал нишон экани ҳақида огоҳлантирган, деб ёзди Washington Post. Аввалроқ Россия разведка идоралари олинган маълумотлар жуда умумий бўлганини айтган эди.

Тайванда 7,4 ва 6,5 магнитудали икки зилзила бўлди
3 апрель 2024, 10:53

Тайванда 7,4 ва 6,5 магнитудали икки зилзила бўлди

Тайваннинг шарқий қирғоғида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бироздан сўнг 6,5 магнитудали яна бир зилзила қайд этилди. Зилзила Тайвандаги сўнгги 25 йил ичида содир бўлган энг кучлиси экани маълум қилинди. Видео.

Истанбулда тунги клубдаги ёнғинда 29 киши ҳалок бўлди
2 апрель 2024, 20:46

Истанбулда тунги клубдаги ёнғинда 29 киши ҳалок бўлди

Истанбулда кўп қаватли уйнинг ертўласида жойлашган тунги клубда содир бўлган ёнғин оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳатланди. Ёнғин таъмирлаш ишлари вақтида юз берган, ҳозирда унинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Исроил Эроннинг Суриядаги консуллигига зарба берди, етти офицер ҳалок бўлди
2 апрель 2024, 15:53

Исроил Эроннинг Суриядаги консуллигига зарба берди, етти офицер ҳалок бўлди

Исроил Дамашқдаги Эрон консуллигига ракета ҳужуми уюштирди, оқибатда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг етти аъзоси, жумладан, икки генерал ҳалок бўлди. Теҳрон «кескин жавоб» бўлишини ваъда қилди.

Қирғизистон президенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни имзолади
2 апрель 2024, 15:37

Қирғизистон президенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунга уларни «хорижий вакиллар» деб эълон қилишга рухсат берувчи ўзгартиришларни имзолади. У қонун «мамлакатга фойда келтириши»ни айтди ва бундай ташкилотлар «таъқиб қилинмаслигига» ваъда берди.

Ғазодаги ҳаво ҳужумида World Central Kitchen ташкилотининг 7 ходими ҳалок бўлди
2 апрель 2024, 14:43

Ғазодаги ҳаво ҳужумида World Central Kitchen ташкилотининг 7 ходими ҳалок бўлди

Ғазодаги ҳаво ҳужумида World Central Kitchen озиқ-овқат ташкилотининг етти ходими ҳалок бўлди. Ташкилот бунда Исроилни айблади, аммо Исроил армияси зарба учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. WCK сектордаги ишини тўхтатмоқда. Ғазонинг 300 мингга яқин аҳолиси яқин орада очликдан ўлим топиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг