Жаҳон

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 октябр 2021, 22:01

Жаҳон янгиликлари дайжести

Долларнинг жаҳон валютаси мақоми таҳдид остида бўлиши мумкинлиги, Facebook’даги узилишлар сабаби, дунё авиакомпанияларининг 2050 йилга келиб CО2 чиқиндиларини нолга етказиш мажбуриятини олишгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Физика бўйича Нобель мукофоти иқлимни моделлаштириш ва физик тизимларни ўрганган олимларга берилди
5 октябр 2021, 17:03

Физика бўйича Нобель мукофоти иқлимни моделлаштириш ва физик тизимларни ўрганган олимларга берилди

2021 йилги физика бўйича Нобель мукофоти Сюкуро Манабе, Клаус Ҳасселман ва Жоржио Паризига «мураккаб физик тизимлар ҳақидаги тушунчамизга қўшган ҳиссаси» учун берилди.

Афғонистон электр энергияси импорти бўйича қўшни давлатлардан 62 млн доллар қарздор
5 октябр 2021, 14:35

Афғонистон электр энергияси импорти бўйича қўшни давлатлардан 62 млн доллар қарздор

Афғонистоннинг энергетика компанияси Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан 51 млн доллар қарздор эканлиги маълум бўлди. Компания вакиллари БМТнинг Афғонистондаги ёрдам дастуридан қарзни тўлаш учун 90 млн доллар маблағ сўраб мурожаат қилишган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 октябр 2021, 20:44

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жанубий Калифорнияда катта миқдордаги нефтнинг океанга тўкилгани, Финляндия президентининг бир кун давомида 16 ёшли қиз билан биргаликда ишлаши, Эрон ва Уммонга келган тўфон оқибатида 9 кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россияда барча оммавий тадбирлар бекор қилинди
4 октябр 2021, 17:13

Россияда барча оммавий тадбирлар бекор қилинди

Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин кўпайиши оқибатида мамлакат бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти янги рецепторларни кашф қилган олимларга берилди
4 октябр 2021, 16:38

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти янги рецепторларни кашф қилган олимларга берилди

Тиббиёт соҳасидаги Нобель мукофоти «ҳарорат ва сезиш рецепторларини кашф қилган» олимлар Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутянга топширилди.

«Pandora Papers» ошкор қилган офшор операциялари ва Ўзбекистонга алоқадор маълумотлар
4 октябр 2021, 15:16

«Pandora Papers» ошкор қилган офшор операциялари ва Ўзбекистонга алоқадор маълумотлар

Таниқли сиёсатчилар, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, машҳур бойларнинг офшор операциялари ҳақида эълон қилинган «Pandora Papers» ҳужжатларида Ўзбекистонга миллионлаб инвестиция киритган ирланд компаниялари ҳамда Гулнора Каримовага пора берганликда гумон қилинадиган Telia компанияси вакиллари ҳақида ҳам сўз боради. Шунингдек, суриштирув доирасидаги ҳужжатларда Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг оиласи, Украина президенти Владимир Зеленский, Иордания қироли, Буюк Британия собиқ бош вазири ва бошқа таниқли шахсларнинг офшор операциялари ҳақида маълумот келтирилган.

Михаил Саакашвили Грузияда қўлга олинди
2 октябр 2021, 02:37

Михаил Саакашвили Грузияда қўлга олинди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисида қўлга олинди, унга нисбатан бир нечта жиноий иш қўзғатилган. Сиёсатчи ватанига муниципал сайловлар арафасига қайтганди.

Қирғизистонда электр энергиясини тежаш учун кўча чироқларини ёқиш тақиқланди
1 октябр 2021, 19:13

Қирғизистонда электр энергиясини тежаш учун кўча чироқларини ёқиш тақиқланди

Қирғизистон Миллий энергохолдинги мамлакатда энергетика инқирози кузатилаётгани ортидан номаиший истеъмолчилар, жумладан кафе ва дўконларга куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ва реклама ёриткичларини ёқишни тақиқлади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 сентябрь 2021, 20:13

Жаҳон янгиликлари дайжести

Франция собиқ президенти Николя Саркозининг бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани, Эквадор қамоқхонасидаги тўқнашувда 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, YouTube’нинг COVID-19 вакциналари ҳақида нотўғри маълумотга эга контентни тақиқлаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 сентябрь 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Тунис тарихида илк бор аёл кишининг ҳукумат раҳбари этиб тайинланиши, «Толибон»нинг Кобул ва Нангархорда ИДга қарши операцияни бошлагани, Францияда 2017 йилдан буён 650 та исломий ташвиқот маркази ёпилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Японияда ҳукумат раҳбари ўзгаради
29 сентябрь 2021, 18:56

Японияда ҳукумат раҳбари ўзгаради

Японияда собиқ ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ҳукмрон Либерал-демократик партияга (ЛДП) янги раҳбар этиб сайланди. У собиқ мудофаа вазиридан 87 та кўп овоз тўплаб, мамлакатнинг юзинчи бош вазирига айланиш имконига эга бўлди.

Тожикистон ва «Толибон» бир-бирига таҳдид қилди
29 сентябрь 2021, 16:22

Тожикистон ва «Толибон» бир-бирига таҳдид қилди

«Толибон» биринчи марта Тожикистонга таҳдид қилди. Аввалроқ, Тожикистон ҳукумати қаршилик кўрсатилаётган сўнгги ҳудуд — Панжшер вилояти толиблар томонидан бостирилаётганини қоралаган эди. Улар, шунингдек, «бу мамлакатда зулм ва таъқиблар натижасида тузилган бошқа Афғонистон ҳукуматини» тан олмасликларини билдиришди. Икки давлат чегарасидаги вазият оғирлашмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
28 сентябрь 2021, 20:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

YouTube’нинг сайлов натижаларига шубҳа туғдирадиган контентни жойлаштиришни тақиқлагани, Афғонистон муваққат ҳукуматининг қирол Зоҳир Шоҳ давридаги конституцияга амал қилиши, Японияда фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Илон Маскнинг бойлиги 200 млрд доллардан ошди
28 сентябрь 2021, 18:43

Илон Маскнинг бойлиги 200 млрд доллардан ошди

Илон Маск яна дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида биринчи поғонани эгаллади. Унинг бойлиги Forbes Real-Time рейтингида 203,4 млрд долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
27 сентябрь 2021, 20:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа Иттифоқининг 2 мингдан ортиқ муҳожирни Беларусга чиқариб юборишга ҳаракат қилгани, «Толибон»нинг эркакларга соқол олишни тақиқлагани, Критдаги кучли зилзила ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ангела Меркель партияси бундестаг сайловларида мағлуб бўлди
27 сентябрь 2021, 12:39

Ангела Меркель партияси бундестаг сайловларида мағлуб бўлди

Германия социал-демократик партияси Германия бундестагига сайловларда 25,7% овоз билан ғалаба қозонди. Ҳукмрон ХДИ / ХСИ партияси блоки 24,1% овоз олди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россияда ҳибсга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин
25 сентябрь 2021, 20:45 1

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россияда ҳибсга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячиси, Tong Jahoni ташкилоти раҳбари Валентина Чупик ҳибсга олинди. ОАВда унинг мамлакатга кириши 30 йилга тақиқланиши ҳақида хабар берилмоқда. Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳуқуқ ҳимоячисини энди ўз мамлакатига депортация қилишлари мумкин.

Хитойда аҳоли даромадлари тенглаштирилиши мумкин
24 сентябрь 2021, 21:15

Хитойда аҳоли даромадлари тенглаштирилиши мумкин

Хитойда аҳоли ўртасида бойликдаги фарқни камайтириш ва хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятларини жорий қилишга доир режа эълон қилинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 сентябрь 2021, 20:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Бир қатор француз мода уйларининг мўйнадан бутунлай воз кечаётгани, Суриянинг AҚШдан қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилгани, Европа Иттифоқининг Кобулда ўз ваколатхонасини очиши мумкинлиги, Украина парламентининг президент Зелинскийга «Оскар» бериш таклифини кўриб чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг