Жаҳон

2023 йилнинг ёзи сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди — тадқиқот
Кеча, 22:49

2023 йилнинг ёзи сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди — тадқиқот

Шимолий яримшарда ўтган йилнинг ёзи нафақат замонавий об-ҳаво кузатувлари бошланганидан бери, балки сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди, бу дарахтларнинг йиллик ҳалқаларини ўрганиш орқали аниқланди.

Словакия бош вазирининг суиқасддан кейинги аҳволи барқарор, аммо жиддий — Reuters
Кеча, 20:59

Словакия бош вазирининг суиқасддан кейинги аҳволи барқарор, аммо жиддий — Reuters

Суиқасд уюштирилган Словакия бош вазири Роберт Фицо операциядан кейин барқарор, аммо жиддий аҳволда қолмоқда. Гумонланувчи 71 ёшли ёзувчи бўлиб, у қотилликка уринишда айбланмоқда.

«Чоршанба кунлари бўш экансан». Байден Трампни теледебатга чақирди ва унинг судлардан бўшамаётганига шаъма қилди
Кеча, 12:48

«Чоршанба кунлари бўш экансан». Байден Трампни теледебатга чақирди ва унинг судлардан бўшамаётганига шаъма қилди

АҚШ президенти Жо Байден бўлажак сайловлардаги рақиби Дональд Трампни теледебатга чақирди ва унинг судлардан бўшамаётганига, фақат чоршанба кунлари вақти бўлишига шаъма қилди. Трамп дебат бўйича чорловни қабул қилди. Байден жамоаси дебатлар олдиндан овоз бериш бошланишидан аввал ўтишини истамоқда.

Яқин ойлар Украинадаги урушда ҳал қилувчи бўлиши мумкин — NYT
15 май 2024, 21:18

Яқин ойлар Украинадаги урушда ҳал қилувчи бўлиши мумкин — NYT

Оқ уй Россия Украинадаги уруш траекториясини ўзгартириш учун куч олаётганидан хавотирда. Улар яқин ойлар томонлар учун ҳал қилувчи бўлиши мумкинлигини кутмоқда, деб ёзди New York Times.

Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд уюштирилди
15 май 2024, 19:45

Словакия бош вазири Роберт Фицога суиқасд уюштирилди

Словакия бош вазири Роберт Фицонинг ҳаётига суиқасд уюштирилди — унга ҳукумат мажлисидан чиққан пайти ўқ узилди. Сиёсатчининг аҳволи оғир, ҳужумчи қўлга олинди.

«Барча молдоваликлар каби яшайман» — Молдова президенти Майя Санду
15 май 2024, 17:24

«Барча молдоваликлар каби яшайман» — Молдова президенти Майя Санду

Молдова президенти Майя Санду россиялик журналист Юрий Дуднинг «вДудь» лойиҳасига интервью берди. Суҳбат давомида Санду президентлик ҳаёти, Молдова коррупцияни енгишга ва Евроиттифоққа киришга қандай уринаётгани, Украинадаги уруш, Россия билан муносабатлар, цензура ҳақида фикр билдирди.

Венесуэла барча музликларини йўқотган илк давлатлардан бири бўлди
15 май 2024, 15:31

Венесуэла барча музликларини йўқотган илк давлатлардан бири бўлди

Венесуэла замонавий тарихда барча музликларини йўқотган биринчи давлатлардан бири бўлди. Иқлим ўзгариши туфайли унинг охирги музлиги — Ла Корона кутилганидан тезроқ эриб, муз майдонига айланиб қолди.

Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини якуний ўқишда қабул қилди
14 май 2024, 21:07

Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини якуний ўқишда қабул қилди

Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини якуний ўқишда маъқуллади. Ҳужжатга қарши оммавий норозиликлар қарийб бир ой давом этди. Ғарб давлатлари ҳам расмийларни танқид қилди.

Мумбайда реклама баннери қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди
14 май 2024, 15:37

Мумбайда реклама баннери қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда чанг бўрони ва жала вақтида улкан реклама баннери қулаб тушди, оқибатда камида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари 250 тонналик билборд ноқонуний равишда ўрнатилганини айтди.

Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқасини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 24 йилга қамалди
13 май 2024, 20:34

Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқасини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 24 йилга қамалди

Қозоғистонда турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланган собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев иши бўйича ҳукм чиқарилди. Суд уни айбдор деб топиб, 24 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жараён икки ой давом этди ҳамда мамлакат ичида ва хорижда кенг резонансга сабаб бўлди.

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг самарадорлиги кескин пасайди — WSJ
13 май 2024, 18:30

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг самарадорлиги кескин пасайди — WSJ

Ўтган ойда Украина ҳаво мудофааси кучлари Россия томонидан учирилган ракеталарнинг атиги 30 фоизини уриб туширди, деб ёзди The Wall Street Journal. Кўрсаткич сўнгги ярим йилда 46 фоиз, ундан аввалги мос даврда 73 фоиз бўлган. Нашр мамлакатда Patriot тизими учун ўқ-дорилар тугаётганини қайд этди.

Сергей Шойгу Россия мудофаа вазири лавозимини тарк этди
13 май 2024, 10:57

Сергей Шойгу Россия мудофаа вазири лавозимини тарк этди

Сергей Шойгу 2012 йилдан бери ишлаб келаётган мудофаа вазири лавозимидан бўшатилиб, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди. Путин, шунингдек, бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Андрей Белоусовни янги мудофаа вазири этиб тайинлашни таклиф этди.

Афғонистондаги сел оқибатида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11 май 2024, 17:46

Афғонистондаги сел оқибатида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистон шимолида кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари юз бериб, камида 150 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди. Ҳодисадан энг кўп Бағлон вилояти зарар кўрди. Уйидан айрилган оилаларга чодир, кўрпа-тўшак ва озиқ-овқат тарқатилмоқда.

Apple танқидларга сабаб бўлган iPad рекламаси учун узр сўради
11 май 2024, 14:50

Apple танқидларга сабаб бўлган iPad рекламаси учун узр сўради

Apple янги iPad маҳсулотига ишланган рекламаси учун узр сўради. Видеода гидравлик пресс маданият ва санъатга оид нарсаларни парчалаб юборгани, ўрнида эса янги iPad пайдо бўлганини кўриш мумкин. Интернет фойдаланувчилари буни «инсоният санъати ва тажрибасининг йўқ қилиниши намойиши» дея қабул қилди.

Россия Харьков вилоятига янги ҳужум бошлади. Нималар маълум?
11 май 2024, 00:46

Россия Харьков вилоятига янги ҳужум бошлади. Нималар маълум?

Украина Мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Харьков вилояти шимолида мудофаа чизиғини ёриб ўтишга уринганини маълум қилди. Вазирликка кўра, барча ҳужумлар қайтарилган, аммо жанглар давом этмоқда. Чегарадаги қишлоқларда маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш бошланди.

Арманистонда бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилмоқда
10 май 2024, 16:23

Арманистонда бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилмоқда

Ереванда фуқаролик итоатсизлиги акциялари бошланди. Намойишчилар Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб, Озарбайжонга ҳудудий ён беришларига қарши чиқмоқда.

«Крокус»даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлди — Эмомали Раҳмон
9 май 2024, 18:07

«Крокус»даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлди — Эмомали Раҳмон

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия президенти билан учрашувда «Крокус»даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлганини билдирди. Раҳмон терроризмнинг миллати ва дини йўқлигини, бу глобал муаммо эканини таъкидлади.

Арманистон КХШТни молиялаштиришни тўхтатди
9 май 2024, 09:36

Арманистон КХШТни молиялаштиришни тўхтатди

Арманистон 2023 йил ноябрида қабул қилинган КХШТнинг 2024 йил учун бюджети ҳақидаги қарорга қўшилмайди. Шунга қарамай, мамлакат ташкилотнинг аъзоси бўлиб қолади.

2024 йилнинг апрели кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
9 май 2024, 00:00

2024 йилнинг апрели кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўтган апрель ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ апрель бўлди, шунингдек, метеорологлар кетма-кет 11-ой ҳарорат рекордини қайд этди.

AstraZeneca бутун дунё бўйлаб COVID-19 вакциналарини қайтариб олмоқда
8 май 2024, 21:34

AstraZeneca бутун дунё бўйлаб COVID-19 вакциналарини қайтариб олмоқда

AstraZeneca бутун дунё бўйлаб ўзининг коронавирус вакцинаси учун маркетинг рухсатномаларини қайтариб олишни бошлади. Компания бу қадамни бошқа самаралироқ дориларнинг кўплиги билан изоҳлади. Ишлаб чиқарувчи аввалроқ вакцинаси жуда камдан-кам ҳолларда тромбозга олиб келиши мумкинлигини тан олганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг