Қирғизистон Маданият вазирлиги болалар руҳий ривожланиши ва саломатлигига зарари сабабли TikTok ижтимоий тармоғини блоклашга қарор қилди.
28 февраль ёввойи ҳайвон ва қушларни овлашга рухсат этилган сўнгги кун бўлиб, 1 мартдан ов мавсуми якунига етади. Овчилардан уларга берилган йўлланмаларни 10 кун муддатда тегишли тартибда топшириш сўралди.
Қирғизистон Ўзбекистондан импорт қилинадиган гўшт ва чорва молларига қўйилган тақиқни олиб ташлади. Чеклов 2022 йил сентябрь ойида жорий қилинганди.
Президент давлат органларига жорий йил якунигача ортиқча харажат қилишни тақиқлади. 2022 йилда ҚҚС бўйича даромадларни ошириб бажарилган қисмидан ҳудудий бюджетларга йўналтириладиган маблағларнинг 40 фоизи, ҳудудларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг 15 фоизи республика бюджетига қайтарилади. Қолаверса, давлат ташкилотларига автомобиль харид қилиш, бино ва иншоотларни таъмирлаш ҳам тақиқланмоқда.
Ўзбекистонда Skype шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузувчилар реестридан чиқарилди. АКТ вазирлиги ушбу реестрга киритилган бошқа хизматларга тақиқни босқичма-босқич олиб ташлаш бўйича ишлар олиб борилаётганини қайд этди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қирғовуллар сонини кўпайтириш мақсадида ҳудудда 2 йил давомида уларни овлашга тақиқ эълон қилди. Экоқўмита ва ИИВга қирғовулларни ноқонуний овланишнинг олдини олиш ва қойидабузарларга нисбатан чоралар кўриш вазифаси юклатилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг