«гэс» тегли мақолалар


Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича қўшма компания тузади
16 апрель 2024, 10:51

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича қўшма компания тузади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари Норин дарёсида Қамбарота ГЭС (ГЭС-1) қурилиши бўйича қўшма компания тузади. Лойиҳа амалга оширилгач, станциянинг акциялари ва активлари Қирғизистон мулкига айланади.

Наманганда ГЭС каскади ва иккита қуёш электр станцияси қурилиши бошланди
25 март 2024, 21:12

Наманганда ГЭС каскади ва иккита қуёш электр станцияси қурилиши бошланди

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида қуввати 228 МВт бўлган гидроэлектр станциялар каскади ва ҳар бири 500 МВт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишини бошлаб берди. Мазкур станциялар йил охиригача тармоққа уланади, шундан сўнг вилоятдаги ишлаб чиқариш ҳажми ҳудуд эҳтиёжларини тўлиқ қоплайди.

Ўзбекистонда 2024 йил 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалаштирилган
1 ноябр 2023, 10:08

Ўзбекистонда 2024 йил 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалаштирилган

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Ўзбекистонда 2023 йил 20 та, 2024 йилда 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалаштирилгани, бироқ айрим лойиҳалар кечикаётгани айтилди. Вилоят ҳокимлари яқин ойларда бу йилги 20 та станция ишга туширилиши ҳақида ахборот берди.

«Каховка ГЭСи портлатилиши сув омборларимизга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатди» — сув вазири
22 июн 2023, 19:18

«Каховка ГЭСи портлатилиши сув омборларимизга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатди» — сув вазири

Украинадаги «Каховка» ГЭСи портлатилиши Ўзбекистондаги сув омборларига ҳам кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини кўрсатди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. Унинг сўзларига кўра, шартли равишда «Чорвоқ» ГЭСи портлатилган ва зудлик билан чоралар кўриш бўйича ўқув машғулоти ўтказилган. Видео.

2022 йилда Самарқанд вилоятида 3 та янги ГЭС қурилади
8 феврал 2022, 13:09

2022 йилда Самарқанд вилоятида 3 та янги ГЭС қурилади

2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган гидроэнергетика лойиҳаларининг умумий қуввати 173 МВтни ташкил этиши кутилмоқда. Хусусан, Самарқанд вилоятида 3 та янги ГЭС қурилади, республикадаги яна 4 та ГЭС модернизация қилинади.

5 йилда 21 та йирик ГЭС қурилади, янги мини ГЭСлар ҳам пайдо бўлади
1 декабр 2021, 09:32

5 йилда 21 та йирик ГЭС қурилади, янги мини ГЭСлар ҳам пайдо бўлади

2022−2026 йилларда 740 МВт қувватга эга 21 та йирик ГЭС лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Қишлоқларни электр энергия билан таъминлаш учун эса 22 та майдонда 5 МВтлик мини ГЭСларни қуриш кўзда тутилган.

Тошкент вилоятида ГЭС қуриш учун Пском дарёси йўли ёпилди — фоторепортаж
25 ноябр 2021, 17:09 2

Тошкент вилоятида ГЭС қуриш учун Пском дарёси йўли ёпилди — фоторепортаж

Бўстонлиқ туманида «Пском ГЭС»нинг тўғонини қуриш учун дарё йўли ёпилди. Эндиликда Пском дарёси суви ер ости туннели орқали ўтказилади. ГЭС лойиҳаси 2026 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилади ва йилига 946 млн кВт соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Пском дарёси йўлини тўсишга бағишланган тадбирдан «Газета.uz» фоторепортажи.

Сув танқислиги туфайли ГЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 25 фоизга камайган
10 ноябр 2021, 09:48 1

Сув танқислиги туфайли ГЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 25 фоизга камайган

Ўзбекистонда сув сатҳининг пастлиги туфайли гидроэлектр станциялари унумдорлиги 23 фоизга камайди, бу эса мамлакатнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишларга олиб келди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг