Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазони кескинлаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, вояга етмаганларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаганларни оғир ҳолатда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.
Коррупция тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзи ва яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланади. Бу борадаги қонун лойиҳаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат билан педагог ходимлар беш йил олдин имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин этиб белгиланмоқда. Бундан ташқари, уларга 15 фоиздан 40 фоизгача кўп йиллик хизматлари учун устамалар тўлаш кўзда тутилган. Қолаверса, ўқитувчиларни юқумли касалликларга қарши бепул эмлаш белгиланиши мумкин.
Ўзбекистон ИИВ митинглар тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришдан иборат эканини маълум қилди. Вазирлик қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши Беларусдаги воқеаларга алоқадор эмаслигини ҳам қайд этиб ўтди.
Бош прокуратура коррупция ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилишини кўзда тутувчи қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, пул мукофоти миқдори пора, етказилган зарар миқдори ёки ўғирланган мулк қийматига боғлиқ ҳолда — базавий ҳисоблашнинг 3 бараваридан сумманинг 10−15 фоизигача берилади.
Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ушбу тадбирларни иш кунлари кундузи 10:00 — 18:00 орасида 2 соатдан ошмаган вақт давомида ўтказишга рухсат берилади. Бу каби тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза намойишлар ўтишидан ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддатдан олдин тақдим этилиши лозим — батафсил.
Лицензияга эга бўлган нодавлат таълим ташкилотларига 1 январга қадар бир қатор қулайликлар яратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини мерос қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан ажратиб бериш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Ерларни қишлоқ хўжалиги турига қараб 5 йилдан 50 йилгача ижарага бериш таклиф этилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг