1 апрель куни «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг илк мавсуми якунланди ҳамда ғолиблар эълон қилинди. Натижаларга кўра, ушбу мавсум давомида фуқаролар жўнатган жами 70 мингга яқин ташаббусдан 2215 таси ғолиб бўлди. Ушбу лойиҳаларга овоз бериш жараёнларида эса 6,7 млн кишидан кўпроқ аҳоли иштирок этди. Ғолиб деб топилган ташаббусларнинг 34 фоизи умумтаълим мактабларини таъмирлаш лойиҳалари бўлди.
Президент 1 октябргача «Очиқ бюджет» ахборот порталидаги таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратиш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, 2022 йилдан ички йўлларни таъмирлашга ажратиладиган 50 фоиз маблағ «Очиқ бюджет» ахборот порталида аҳоли кўп овоз берган ҳудудларга йўналтирилади.
Қарийб 900 та лойиҳа ташаббусли бюджет бўйича овоз беришда ғолиб деб топилди, бироқ уларнинг айримлари жамоатчиликда саволлар ва манипуляцияга йўл қўйилган, деган шубҳаларни келтириб чиқарди. Жумладан, Чилонзор туман ҳокимлигида ошхона қуриш, сектор штабини таъмирлаш ва ободонлаштириш хизмати ходимлари учун асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича лойиҳалар кам овоз билан ғолиб бўлган.
Молия вазирлиги ташаббусли бюджет бўйича овоз бериш бошланганини эълон қилди. Эндиликда фуқаролар маҳаллий бюджетни тақсимлашда иштирок этиш, инфратузилмаларни яхшилаш, йўллар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқаларни қуриш ҳамда таъмирлаш бўйича лойиҳаларга овоз беришлари мумкин.
«Ташаббусли бюджет» бўлимини ўз ичига олган «Очиқ бюджет» портали ишга туширилганидан буён фуқаролар 8000 дан зиёд мурожаат йўллади, уларни ҳал қилишга қарийб 160 млрд сўм ажратилди, дея маълум қилди молия вазири Тимур Ишметов. У ўзбекистонликларни мазкур платформадан фаолроқ фойдаланишга чақирди.
Ўзбекистонда янгиланган «Очиқ бюджет» портали ишга туширилди. Унда давлат бюджети ва қарзи бўйича маълумотлар эълон қилиб борилади. Плафтормада «Ташаббусли бюджет» бўлими яратилган. У орқали фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончалари, ички йўлларни қуриш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг тақсимланишида иштирок этишлари мумкин. Ушбу платформа ва ундан фойдаланиш тартиблари ҳақида «Газета.uz» қўлланмасида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг