Ҳисоб палатаси 2022 йилда энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси, совуқ сув ва канализация тарифлари нархлари оширилишини маълум қилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, асосий истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларини сезиларли даражада пасайтириш юзасидан тавсиялар берилган.
Энергетика вазирлиги томонидан ўтказилган рейд тадбирларида 22 кун ичида Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газ ўғирлангани аниқланди. Ноқонуний фойдаланиш даврида тадбиркорлар жами 3,8 млрд сўмлик зарар етказган.
Ўзбекистон бўйлаб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газдан фойдаланганлик учун 501,6 млрд сўм миқдоридаги дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинди.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 9 ой ичида 77 млрд 877 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмоли дегани. Вазирлик 4 кун ўтказилган рейднинг ўзида 67 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлаган.
Урганчда табиий газ ҳисоблагичисиз, юқори босимли газ тармоғига полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний улангани аниқланди. Истеъмолчи табиий газ тармоғидан ажратилиб, газ таъминоти ташкилотига етказилган зарар миқдори 1,4 млрд сўм этиб белгиланди.
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланди. Ушбу газ билан дастлаб шаҳардаги саноат корхоналари, кейинчалик эса аҳоли таъминланиши режалаштирилган.
2021 йил давомида табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмаслиги белгиланмоқда, дея хабар қилди депутат Расул Кушербаев. Бош вазир Абдулла Арипов ушбу хабарни тасдиқлаб, бу аҳоли учун енгиллик яратиш йўлида қилинаётганини таъкидлади.
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича яхлит онлайн тизим яратилади. Бу мақсадлар учун қарийб 1,2 миллиард доллар маблағ йўналтирилмоқда. «Бу маблағларнинг натижадорлиги ва қайтими фақатгина ҳисоблагичларни ўрнатиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Истеъмолчи сарф қилган энергия ресурси ҳажмини билиш билан тизимдаги йўқотишлар ва ўғирликларга чек қўйиб бўлмайди», — дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг