Жамият

26 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
26 апрель 2024, 23:35

26 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Легаллаштирилган букмекерлик фаолияти, АҚШ қора рўйхатидан чиқарилган Ўзбекистон, давлат паркларнинг менежери бўлиши керак эмаслигини айтган ҳоким, 1966 йилги Тошкент зилзиласи хотиралари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонда 2025 йилдан букмекерлик фаолиятига рухсат берилади
26 апрель 2024, 19:59

Ўзбекистонда 2025 йилдан букмекерлик фаолиятига рухсат берилади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Бу қимор ўйинларига қарамликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, маблағларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган, деб ёзди ИЛМА.

«Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа» — Тошкент ҳокими (видео)
26 апрель 2024, 18:30

«Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа» — Тошкент ҳокими (видео)

Тошкент шаҳри ҳокими «Газета.uz»га Қодирий ва Дўстлик боғларининг ижарага берилишини изоҳлар экан, боғларга давлат менежер бўлмаслиги кераклигини айтди. «Бутун дунёда шунақа», — деди у. Унинг сўзларига кўра, яшил ҳудуднинг квадрат метрини сақлаш 20−50 доллар туради — бу давлат бюджети учун катта юк.

Америкалик таниқли шифокор Жўлдас Қулжанов — Тошкентни зилзиладан кейин тиклашдаги иштироки ҳақида
26 апрель 2024, 17:40

Америкалик таниқли шифокор Жўлдас Қулжанов — Тошкентни зилзиладан кейин тиклашдаги иштироки ҳақида

Таниқли ортопед-жарроҳ, Сент-Луис (АҚШ) университети клиникаси профессори Жўлдас Қулжанов қандай қилиб 18 ёшида 1966 йилги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Тошкентга келгани ва бир ярим йил қурилишда ишлагани ҳақида «Газета.uz»га сўзлаб берди.

Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси мактаб бассейнида чўмилган вақти вафот этди
26 апрель 2024, 17:18

Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси мактаб бассейнида чўмилган вақти вафот этди

Пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилганда аҳволи ёмонлашиб вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлади.

«Бу ҳечам қаҳрамонлик эмас». Тошкент халқ кутубхонаси ходимлари 1966 йилги зилзиладан сўнг китобларни қандай қутқаргани ҳақида
26 апрель 2024, 16:55

«Бу ҳечам қаҳрамонлик эмас». Тошкент халқ кутубхонаси ходимлари 1966 йилги зилзиладан сўнг китобларни қандай қутқаргани ҳақида

1966 йилги зилзила Тошкентдаги ўнлаб жамоат биноларини вайрон қилган. Улар орасида Тошкент халқ кутубхонаси ҳам бор эди. «Газета.uz» ушбу муассаса ходимлари қандай қилиб вайроналар остидан нодир китоблар, қўлёзмалар, ноталар ва босма нашрларни олиб чиққани ҳақида ҳикоя қилади.

Тошкентда болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортгани рад этилди
26 апрель 2024, 15:41

Тошкентда болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортгани рад этилди

Тармоқларда Тошкент шаҳрида ёш болалар орасида иситма ва томоқ оғриғи ортиб, шифохоналарга мурожаатлар кўпайгани ҳақида видео тарқалди. ССББ бу хабарлар асоссиз экани, беморлар сони тунда бирмунча кўп бўлиши ва улар бошқа касалликлар бўйича ҳам мурожаат қилаётганини маълум қилди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
26 апрель 2024, 15:16

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +18…+25 даража бўлади, кечаси +8…+13 даражагача пасаяди. Жойларда шамол тезлиги кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.

Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди
26 апрель 2024, 15:00

Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Андижон ва Қашқадарё вилоятларида фуқароларга ер майдонларини мансабдор танишлари орқали ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Фото: Тошкент аэропортида баҳорги авиаспоттинг ўтказилди
26 апрель 2024, 12:30

Фото: Тошкент аэропортида баҳорги авиаспоттинг ўтказилди

Тошкент халқаро аэропортида олтинчи марта расмий споттинг-тур ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 30 дан ортиқ споттер қатнашди. Фото.

Қашқадарёда қизнинг номусига тегиш билан таҳдид қилиб, жараённи видеога олган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди
26 апрель 2024, 12:21

Қашқадарёда қизнинг номусига тегиш билан таҳдид қилиб, жараённи видеога олган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди

Қашқадарёда йигит вояга етмаган қизни ечинишга мажбурлаб, жинсий тегажоғлик қилгани ва калтаклагани видеоси тарқалди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, йигит ва жараённи видеога олган шахсга нисбатан жиноий иш очилди.

Самарқанд аэропортида хорижга олиб чиқиб кетилаётган Николай кумуш тангаси ушлаб қолинди
26 апрель 2024, 11:41

Самарқанд аэропортида хорижга олиб чиқиб кетилаётган Николай кумуш тангаси ушлаб қолинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 1896 йил зарб қилинган Николай кумуш тангасининг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди. Танганинг тахминий қиймати 1,2 млн сўмни ташкил этилиши айтилмоқда.

Yandex мактаб ўқувчилари учун IT маърузалардан фойдаланиш имкониятини тақдим этди
26 апрель 2024, 10:26

Yandex мактаб ўқувчилари учун IT маърузалардан фойдаланиш имкониятини тақдим этди

Yandex ўқувчилар учун ижтимоий муаммоларни ҳал этишда технологиялардан фойдаланиш бўйича ўзбек ва рус тилларида маърузалар тинглаш имконини тақдим этди. Компания ходимлари иловадан ногиронлиги бўлганлар қандай фойдаланиши, AI ижтимоий ва экологик лойиҳаларда қандай ёрдам беришини сўзлаб беради.

Open Dyson мультистайлери акциясини эълон қилмоқда
26 апрель 2024, 09:00

Open Dyson мультистайлери акциясини эълон қилмоқда

OpenCard ютуқ Dyson мультистайлери бўлган акцияни ишга туширди. 10 май куни Open Instagram саҳифасида ғолиб эълон қилинади.

Бухорода қарийб 300 йил олдин ясалган тангаларни Россияга олиб кетаётганлар тўхтатиб қолинди
25 апрель 2024, 23:55

Бухорода қарийб 300 йил олдин ясалган тангаларни Россияга олиб кетаётганлар тўхтатиб қолинди

Бухоро аэропорти орқали Россиянинг Внуково туманига кетаётган икки фуқаро ёнидан 1751 йилда Екатеринбургда ясалган 4 та қадимий танга топилди. Нумизматик ашёлар доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига топширилди.

25 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
25 апрель 2024, 22:45

25 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

14 фоиз даражасида қолдирилган асосий ставка, Афғонистонга жўнатилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами, «Афросиёб» электропоездларидаги оширилган нархлар, Дўстлик боғи юзасидан юборилган депутатлик сўрови ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Бокс: Исроил Мадримов АҚШда Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади
25 апрель 2024, 20:24

Бокс: Исроил Мадримов АҚШда Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов вазн тоифасидан қатъи назар жаҳоннинг энг кучли боксчиларидан бири бўлган Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиблар биринчи нигоҳлар жангини ўтказди.

Ўзбекистон аэропортларидаги шифокор ва қутқарувчилар Беларусда авиатиббиёт ва қутқарув ишлари бўйича ўқитилди
25 апрель 2024, 19:40

Ўзбекистон аэропортларидаги шифокор ва қутқарувчилар Беларусда авиатиббиёт ва қутқарув ишлари бўйича ўқитилди

Ўзбекистон аэропортларининг 21 нафар шифокор ва қутқарувчилар гуруҳи Беларусда авиация тиббиёти ва авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув ишлари бўйича тренингда қатнашди. Улар учун ўқув майдонлари ва тиббий симуляция марказида машғулотлар ташкил этилди.

«Муваффақият жинсга эмас, билим ва қобилиятларга боғлиқ». Мактабда ўқийдиган дастурчи қизлар — лойиҳалари, орзулари ва стереотиплар ҳақида
25 апрель 2024, 18:09 2

«Муваффақият жинсга эмас, билим ва қобилиятларга боғлиқ». Мактабда ўқийдиган дастурчи қизлар — лойиҳалари, орзулари ва стереотиплар ҳақида

Ўзбекистонда ҳам дастурчилар орасида хотин-қизлар улуши йилдан-йилга ошмоқда. «Газета.uz» АКТ соҳасидаги қизлар куни муносабати билан IT’даги ўқувчи қизлар билан суҳбатлашди. Улар ҳозирги лойиҳалари, келажак режалари, муаммо ва тўсиқлар ва жамиятдаги стереотиплар ҳақида гапирди.

Ангрендаги «Телефонсиз мактаб»га 300 млн сўм берилди
25 апрель 2024, 17:26

Ангрендаги «Телефонсиз мактаб»га 300 млн сўм берилди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев март ойидан бери телефондан фойдаланмай келган Ангрен шаҳридаги 17-мактабни 300 млн сўм билан мукофотлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг