Тошкент ва Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 26 март куни 9:44 да зилзила қайд этилди. Унинг ўчоғи Тожикистонда, Ўзбекистон чегарасига яқин нуқтада жойлашган.

ФВВ Республика сейсмопрогоностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси эпицентрда 5,4 ни, чуқурлик — 10 км ни ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг кучи:

  • Тошкент: 4 балл.
  • Наманган: 103 км, 4 балл.
  • Андижон: 155 км, 3 балл.
  • Фарғона: 115 км, 4 балл.
  • Гулистон: 147 км, 4 балл.
  • Жиззах: 235 км, 3 балл.
  • Самарқанд: 324 км, 2 балл.
  • Бухоро: 526 км, 2 балл.
  • Термиз: 480 км, 2 балл.
  • Қарши: 453 км, 2 балл.
  • Навоий: 440 км, 2 балл.