24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 28 066 киши карантинга олинган бўлиб, уларнинг 18 961 нафари уй шароитида тиббий кузатув остида, 9105 нафари эса тиббиёт муассасасида. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида жами 7391 киши карантин остида (4914 киши — уйда, 2477 киши — касалхоналарда). Тошкент вилоятида эса 4614 кишининг 2685 нафари уй, 1930 нафари касалхона шароитида карантинга олинган.

Карантин қоидаларига амал қилмагани учун жами 64 киши маъмурий жавобгарликка тортилди. Уларнинг 12 нафари Тошкент шаҳри, 16 нафари Тошкент вилояти ва 10 нафари Жиззах вилоятида. Шунингдек, Бухоро вилоятида 6 киши жаримага тортилган бўлса, Самарқандда 4 киши, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 3 кишидан маъмурий баённомалар тузилган. Фарғона вилоятида 2 киши, Навоий ва Наманган вилоятларида бир кишига маъмурий чора кўрилган бўлса, Андижон вилояти ва Қорақалпоғистонда бундай ҳолат қайд этилмади.

Шу билан бир қаторда, жами уч киши карантин қоидаларига риоя қилмагани учун жиноий жавобгарликка тортилди. Уларнинг икки нафари Самарқанд вилояти, бир нафари эса Қорақалпоғистондан.