Ўзбекистон президенти қарори билан полковник Нишанбаев Саидкарим Абдухокимович ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Саидкарим Нишанбаев Ички ишлар вазирлигининг Ташкилий департаменти, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Саидкарим Нишанбаев 2017—2018 йилларда Тошкент вилоят ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.