26 март кунидан эътиборан «Ўзбекнефтгаз» компанияси ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга камайтирилади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди. Олдинроқ, Аи-91, Аи-92 ва Аи-95 маркали бензин нархлари пасайиши кутилаётганлиги ҳақида «Газета.uz» манбаси хабар берган эди.

Компания бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилишини маълум қилди.

«Ўзбекнефтгаз», аввало, истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради.