Фирдавс Фридунович Абдухолиқов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимидан озод этилди, деб хабар берди «Газета.uz»га ҳукуматдаги манбаси.

У Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланиши кутилмоқда. Ушбу ташкилот биноси Тошкентда 2017 йилдан бери қурилмоқда.

Фирдавс Абдухолиқов (1963 й. т.) — Самарқанд давлат университети битирувчиси (1985). Иқтисодиёт соҳасида ҳам олий маълумотга эга.

2003 йилдан 2022 йилгача Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясини бошқарган. 2019−2021 йилларда «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори сифатида ишлаган, 2021 йилдан бери Кинематография агентлигини бошқариб келаётганди. 2011 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» унвони билан тақдирланган.