Вазирлар Маҳкамасининг 12 декабрдаги қарори билан Фирдавс Фридунович Абдухоликов «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-каналида хабар қилинди.

У мазкур лавозимда 2017 йилнинг августидан буён ишлаб келаётган Фурқат Зокиров ўрнига тайинланди.

Фирдавс Абдухолиқов шу вақтгача Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси Бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби ҳисобланади.