Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) «Ўзбекистон шампани» акциядорлик жамиятидаги давлат улушини сотиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Шампан, кўпикланадиган ва газли винолар ишлаб чиқарувчи заводнинг 51,48 фоизлик давлат улуши 2021 йил июль ойида, кейин эса 2022 йил августида сотувга қўйилган.

Бешта компания мазкур активга қизиқиш билдирган ва улардан тўрттаси кейинги босқичга ўтган. ДАБА маълумотларига кўра, Euro Pack МЧЖ даъвогарлар орасида энг юқори нарх — 72 миллиард сўмни таклиф қилган ва ауксионда ғолиб чиққан.

Харидор, шунингдек, сотиб олиш тўловига қўшимча равишда 2024−2025 йилларда корхонани ривожлантириш учун 18,5 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш, ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция ва модернизация қилиш, коньяк спиртини ишлаб чиқариш ускунасини ва сақлаш учун дуб бочкаларини ўрнатиш мажбуриятини олади. Шу билан бирга, гастрономик туризмни ривожлантириш, корхона ҳудудида ресторан ва дегустация зали, Паркент туманида узумчилик плантациясини ташкил этиш ҳамда винотуризм масканини барпо этиш каби мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

«Ўзбекистон шампани» компанияси ҳақида

Компания (1942 йилда ташкил этилган) ўзини шампан, кўпикланадиган ва газли ишлаб чиқариш бўйича ягона ихтисослашган завод сифатида кўрсатади.

2020 йилда ишлаб чиқариш қуввати йилига 788 минг декалитр алкоголли маҳсулотларни, қувватдан фойдаланиш эса 62 фоизни ташкил этган. Маҳсулотнинг асосий ҳажми ички бозорда сотилади, бир қисми Ҳиндистон, Корея ва Мўғулистонга ҳам экспорт қилинади.

Завод ўзининг хомашё базасига эга ва Португалия, Россия ва Франциядан импорт қилинган хомашёдан ҳам фойдаланади. Ходимларнинг умумий сони 200 дан ортиқ кишини ташкил этади.

2020 йилда унинг даромадлар 65,6 млрд сўм, 2021 йилда 58,8 млрд сўмни ташкил этган. Соф фойда 2020 йилдаги 2 млрд сўмдан 2022 йилда 5,87 млд сўмга ошган.

Харидор ҳақида

даба, давлат активи, ўзбекистон шампани, хусусийлаштириш

Euro Pack 2012 йилда ташкил этилган, 2014 йил май ойида Тошкентда рўйхатга олинган. У алкоголь маҳсулотлар учун керакли бўлган шиша ва пластик идишларни ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Шунингдек, маҳсулотларни декоратив пардозлаш (бўяш ва вакуумли металлизация) йўналишида ҳам фаолият юритади.

Компания муассислари сифатида Илҳом Эркинович Аббосов ва Дмитрий Анатолевич Василев (ҳар бири 50 фоиздан) кўрсатилган.