Тошкент шаҳридаги Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар қилди.

Қайд этилишича, иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилади ва тегишли жиҳозлар алмаштирилади. Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатиладиган ҳудудлар:

Юнусобод тумани: Амир Темур кўчаси (1, 2, 2а уйлар), Мудофаачилар кўчаси (65а, 72-уйлар), Ниёзбек йўли кўчаси (1, 16-уйлар), Гидрометеорология маркази, Марказ-2, Марказ-3, Марказ-5, Марказ-7.

Мирзо Улуғбек тумани: Ҳамид Олимжон майдони (1б, 2б, 3б, 4б, 5, 7-уйлар), Мустақиллик кўчаси (22, 42-уйлар), Марказ-1, Марказ-21, Марказ-23, Марказ-25.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти таъмирлаш ишлари якунланиши билан (тахминан 24 ноябрь ярим тунгача) тикланади.

Олмазор тумани: Қорақамиш даҳаси 2/1, 2/3, 2/4, 2/5.

Шайхонтоҳур тумани: Ибн Сино 1 даҳаси.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти таъмирлаш ишлари тугаллангандан кейин (тахминан соат 21:00 га қадар) тикланади.