Октябрь ойида Chery Group 200 313 та автомобиль сотди, кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,8% га ўсди ва автомобиль сотуви бир ой ичида биринчи марта 200 минг дан ошиб, янги рекорд ўрнатди. Сўнгги тўрт ой ичида Chery Group доимий равишда ойига 150 минг, 170 минг, 190 минг ва ҳозирда 200 мингта автомобиль сотиш даражасидан ошди. Январь-октябрь ойларида Chery Group сотуви 1 453 550 та автомобилни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 41,6 фоизга ўсиш демакдир.

chery, реклама

CPCA (Хитой йўловчи автомобиллари ассоциацияси) маълумотларига кўра, Хитойда енгил автомобилларнинг чакана савдоси октябрь ойида тахминан 2,02 млн донани ташкил этган, кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ўсган. Шунингдек, Chery Group компаниясининг турли маркадаги енгил автомобиллари савдоси 50 фоиздан ошди ва тармоқ кўрсаткичларидан беш баравардан ортиб, «югуриш тезлиги»га эришди.

Хусусан, октябрь ойида Chery бренди 140 360 дона автомобиль сотди, бу ўтган йилга нисбатан 50,3 фоизга кўп дегани, январдан октябргача сотилган автомобиллар 1 049 734 тани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 35,8% га ўсиш деганидир, шу билан бирга, бу мавсумда Chery бренди биринчи марта миллион бирлик белгисидан ошди. Tiggo 8 ва Tiggo 7 ойлик сотувлари мос равишда 22 987 ва 26 224 дона бўлиб, шу гуруҳ савдоси ўсишига туртки бўлди.

chery, реклама

Тўпланган техник куч Chery`нинг савдоси ўсиши фойдасига кучли далил бўлиб, шунингдек, Chery учун 20 йил кетма-кет енгил автомобиллар экспорти бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллаши учун муҳим омилдир.

Ҳозирда Chery — Kunpeng Power ва Lion Intelligence каби бир қатор муҳим тармоқларда илғор технологияларни ўзлаштирган. Илғор технологияларнинг кафолатлари Chery`га ташқи бозорга ишонч билан киришга, маҳсулот сифатини мустаҳкамлаш учун технологиядан фойдаланишга ва Хитой автомобиль брендлари орасида «хорижий етакчи» байроғини олиб юришга имкон берди.

Chery жадал ривожланиб бориш жараёнида нафақат кўпроқ иқтисодий фойда, балки кўпроқ ижтимоий мажбуриятларни олмоқда.

Chery бутун дунё бўйлаб, жумладан, Хитой, Мексика, Жанубий Африка ва Туркияда болалар таълими лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун UNICEF`га (Бирлашган миллатлар ташкилотининг болалар жамғармаси) 6 млн доллар хайрия қилди. Chery, шунингдек, IUCN (Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи) билан ҳамкорлик меморандумини имзолади, бу орқали компания атроф-муҳит балансини ҳимоя қилишни биргаликда қўллаб-қувватлайди ҳамда масъулият ва севги билан умид бағишлайди.

chery, реклама

Жорий йилнинг тўртинчи чорагида Chery чет эл бозорларида Tiggo 8 ва Tiggo 7 моделларини сотишни рағбатлантиришни давом эттиради, шу билан бирга янги энергия маҳсулотларини жорий этишни кучайтиради, бу эса гуруҳнинг доимий тез ўсишига эришишга қаратилган ривожланиш стратегиясига мос келади.

chery, реклама

ADM Global Chery брендининг Ўзбекистондаги дистрибютори ҳисобланади. Айни пайтда Ўзбекистон бўйлаб 13 та дилерлик марказлари расман фаолият кўрсатмоқда.

Telegram бот ёки (+998) 71−276−55−55 телефон рақами орқали бепул тест драйв учун рўйхатдан ўтишин мумкин.

Chery Uzbekistan компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида янгиликларни кузатиб бориш мумкин.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: Chery Uzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.