Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан фавқулодда вазиятлар вазирига биринчи ўринбосар ва 2 нафар ўринбосар тайинланди.

ФВВ матбуот хизматига кўра, полковник Санжар Тахирович Зупаров (юқоридаги фотода) вазирнинг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йили ИИВ Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини тамомлаган. Тайинловга қадар вазирлик Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Полковник Мухтар Яшнарович Мухитдинов фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

мухтар мухитдинов, санжар зупаров, тайинловлар, фавқулодда вазиятлар вазирлиги, хуршид алибаев

У 1973 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йили Тошкент давлат техника университетини, 2004 йили Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

Тайинловга қадар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Президентнинг яна бир қарори билан полковник Хуршид Нарказакович Алибаев фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар бўлди.

мухтар мухитдинов, санжар зупаров, тайинловлар, фавқулодда вазиятлар вазирлиги, хуршид алибаев

У 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2015 йили Россия Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Президент Администрациясига яқин бўлган «Нигоҳ» Telegram каналининг хабар беришича, Камил Абдижалилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.