22 август санасида Ўзбекистонда 2023−2024-ўқув йили учун ОТМга қабулнинг якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бу ҳақда ярим тун соат 00:05да эълон берди.

Абитуриентлар танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

  1. my.uzbmb.uz сайти орқали: my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
  2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали: mandat.uzbmb.uz сайтининг «Бакалавр-2023» бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
  3. SMS хабарнома хизмати орқали: 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
  4. Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):
    @edtmmandatbot
    @edtm_mandat1bot
    @edtmmandat2bot
    @edtmmandat3bot
    @edtmmandat4bot
  5. QR-код орқали: Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.
  6. Тест натижалари қайдномаси орқали: шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Сайтда натижалар:

  • яшил ранг бўлса — давлат гранти;
  • сариқ ранг бўлса — тўлов-контракт;
  • қизил ранг бўлса — талабаликка тавсия этилмаган бўлади.