Тошкент шаҳрининг Нурлийўл, Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчаларининг бир қисми 19 июль куни соат 15:00 дан 21 июль 21:00 га қадар ёпилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бу вақтда Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида қурилиш ишлари олиб борилади. Хусусан, Нурлийўл кўчасининг ТҲАЙ билан кесишмасидан Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишмасигача бўлган оралиқдаги йўл вақтинча тўлиқ ёпилади.

йўл ёпилади, стоп

Харита: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия қилинди.