6 июль куни 21 ёшли йигит Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Мирзачўл» каналида чўкаётган она ва болани қутқариб қолди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Саидисломбек Абдулқосимзода исми йигитнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайт у ўша атрофга югуриш учун чиққан. Қайд этилишича, ёш бола кучугини қутқариш учун сувга тушган. Сўнг боланинг онаси ҳам уларни қутқариш учун сувга тушиб, оқибатда она-бола оқиб кетган. Йигит аввалига болани, сўнг аёлни қутқариб қолган.

сирдарё вилояти, чўкиш

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ғулом Мухамедов она ва боланинг ҳолидан хабар олиб, йигит ва унинг отаси билан учрашди. Учрашувда йигитга вилоят ФВБ бошлиғининг «Фахрий ёрлиғи» ва эсдалик совғалари топширилди.

сирдарё вилояти, чўкиш

Аввалроқ Тошкент вилояти Қибрай туманида 18 ёшли йигит ариқда ҳушсиз оқиб кетаётган 2 ёшли қизчани қутқариб қолганди. Туман ФВБ йигитни ташаккурнома ва совға билан тақдирлаган.