Тошкент−Хива−Тошкент йўналишида қўшимча 2 рейсга қатновлар йўлга қўйилди, дея хабар қилди «Ўзтемирйўлйўловчи».

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

2023 йилнинг 7, 9 июль кунлари 156-сонли Тошкент−Хива йўналиши:

  • Тошкент 16:28 — Хива 7:10

2023 йилнинг 8, 10 июль кунлари 155-сонли Хива−Тошкент йўналиши:

  • Хива 8:28 — Тошкент 00:30

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишин мумкин.