Соат 21:00 дан кейин Тошкент аҳолиси бутун шаҳар бўйлаб тутун ва куйинди ҳидидан шикоят қила бошлади. Буни ҳар хил туманларда истиқомат қилувчи «Газета.uz» журналистлари ҳам тасдиқлади.

«Потребитель.уз» Facebook-гуруҳида фуқаролар нафас олишга қийналаётганини ёзмоқда. Аҳолига деразаларни очмаслик тавсия этилади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бунга Тошкент вилоятидаги далаларнинг ёниши сабаб бўлаётганини тахмин қилмоқда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Расмий органлар — ҳокимлик, Экология вазирлиги, Ўзгидромет ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ. «Газета.uz» сўровнома юборди.