«чанг» тегли мақолалар


Санэпидқўмита «зарарли» ҳаводан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди
17 январ 2024, 17:18

Санэпидқўмита «зарарли» ҳаводан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди

Санэпидқўмита Тошкент ҳавоси таркибида кўпайган PM2,5 заррачалари саломатликка қандай таъсир қилиши бўйича маълумот ҳамда ҳаво сифати ёмонлашганда нималар қилиш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.

Фото: Тошкентда яна чанг бўрони кузатилмоқда
11 сентябрь 2023, 16:03

Фото: Тошкентда яна чанг бўрони кузатилмоқда

Тошкентда кучли шамол ортидан чанг-тўзонлар содир бўлмоқда. IQAir Ҳаво сифати индексига кўра, ҳозир Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари рейтингида биринчи ўнталикка чиқди. «Газета.uz» мухбирлари чангга бурканган пойтахт кўчаларини суратга олди.

Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди, ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилмоқда
22 июн 2023, 13:44

Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди, ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилмоқда

Пайшанба куни Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди. Соат 9:00 да ҳаводаги майда ПМ10 зарралари максимал рухсат этилган концентрациядан 14 баробар ошиб кетди. Соат 12:00 га келиб, бу кўрсаткич 9 га тушди. Аҳолига очиқ ҳавода бўлмаслик, ташқарида ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилди.

ОКМК Тошкентдаги чанг манбаси унинг карьери эканини рад этди
1 март 2023, 11:42

ОКМК Тошкентдаги чанг манбаси унинг карьери эканини рад этди

ОКМК Тошкентда чанг пайдо бўлишининг асосий сабаби «Ёшлик I» конининг янги участкасида олиб борилаётган тозалаш ишлари экани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Ўзгидромет ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича тавсиялар берди
17 октябр 2022, 21:31

Ўзгидромет ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича тавсиялар берди

Кўчаларда тирбандлик, катта қурилишлар, дарахтларни кесиш, магистрал йўллар ва майсазорларга кенг кўламда сув сепилмаслиги, шаҳардаги атмосфера бўшлиғининг паст шамоллатилиши ҳавонинг юқори даражада ифлосланишига олиб келади. Ўзгидромет вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар берди.

Тошкентда соат 23:00 гача ҳавонинг чанг майда зарралари билан ифлосланиши кучаяди — Ўзгидромет
17 октябр 2022, 18:15

Тошкентда соат 23:00 гача ҳавонинг чанг майда зарралари билан ифлосланиши кучаяди — Ўзгидромет

Ўзгидромет душанба куни соат 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳрида атмосфера майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайишини маълум қилди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан имкон борича уйдан чиқмаслик ва кўчада тиббий ниқоб тақиб юриш сўралмоқда.

Қаршида чангли бўрон кузатилмоқда
21 декабр 2021, 13:21

Қаршида чангли бўрон кузатилмоқда

Қарши шаҳрида чангли бўрон ҳодисаси кузатилмоқда. Аввалроқ, Ўзгидромет республиканинг айрим вилоятлари ҳамда чўл ҳудудларида чанг кўтарилиши ҳақида огоҳлантирганди. ССВ чангли ҳаво кузатилганда фуқаролар нималарга эътибор бериши кераклиги борасида ўз тавсияларини эълон қилди.

Чанг концентрацияси энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди
9 ноябр 2021, 22:38

Чанг концентрацияси энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Ўзгидромет 4 ноябрь куни ҳаводаги чангнинг энг юқори концентрацияси Тошкент (33 марта), Чирчиқ (26), Гулистон ва Олмалиқ (20), Бекобод (18) ва Бухоро (14) шаҳарларида кузатилганини маълум қилди. Бошқа ҳудудларда эса бу кўрсаткич 2 дан 8 мартагача бўлган.

Тошкент ҳавосида чанг миқдори меъёридан икки баравар кўп — президент
19 октябр 2021, 13:45

Тошкент ҳавосида чанг миқдори меъёридан икки баравар кўп — президент

Шавкат Мирзиёев пойтахт сайловчилари билан учрашувда Тошкент ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрлардан 2 баробар кўплигини маълум қилди. Президент қурилиш майдонларида чангни бостирувчи замонавий усуллар ва технологияларни жорий қилиш зарурияти ҳақида ҳам гапирди. ЎзЛиДеП номзоди келгуси йилда ҳар бир туманда сайилгоҳ ҳамда шаҳар бўйича 25 та «яшил ҳудуд» ва аллеялар ташкил этилишини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг