Бухоро вилоятидаги Қорақир табиий сув омбори ҳудудида тўрлар билан балиқ тутаётган браконьерлар аниқланди, деб хабар қилди Миллий гвардия матбуот хизмати.

Мазкур шахслар Миллий гвардиянинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Пешку тумани инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган қўшма рейд давомида қўлга олинган.

Браконьерлардан жами 327 дона турли турдаги балиқлар топилиб, олиб қўйилди.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.