Туркиядаги зилзилалар 1,5 млн кишини уйсиз қолдирди — БМТ

Охирги зилзилалар натижасида Туркияда 1,5 млн киши бошпанасиз қолган, мамлакатда 500 мингга яқин турар жой реконструкцияга муҳтож. Бу ҳақда сешанба куни БМТ Тараққиёт Дастури/UNDP/нинг Туркиядаги доимий вакили Луиза Винтон онлайн пресс-брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати зилзилалардан зарар кўрган биноларнинг қарийб 70 фоизини текширган. 412 минг уй-жой вайрон бўлган ёки тўлиқ бузилиши керак.

Якшанба куни ҳукумат қидирув-қутқарув ишларини якунлади, вайроналар остидан омон қолган охирги одам зилзилалардан деярли 300 соат ўтиб топилди, деди Винтон.


Туркияда ҳалокатли зилзилалардан кейин 340 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Туркиядаги зилзилалардан кейин талончилик ва қурилиш қоидаларини бузганликда айбланиб ҳибсга олинганлар сони 340 кишидан ошди. Бу ҳақда ТАСС «ТРТ» телеканалига таяниб хабар берди.

Унга кўра, зилзиладан жабр кўрган 11 вилоят бош прокурорлари томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари натижасида ер силкиниши натижасида қулаган биноларни қуриш қоидаларини бузганликда гумон қилинган 564 нафар шахс аниқланган. Улардан камида 160 нафари ҳибсга олинган. Қолганлари қидирилмоқда.

Талончилик ҳолатлари бўйича тергов доирасида 282 нафар гумондор аниқланиб, улардан 181 нафари қўлга олинди.


БМТ АҚШ ва Россияни Стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартномани амалга оширишга қайтишга чақирди

Сешанба куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ ва Россияни Стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартнома бўйича шартномани тўлиқ амалга оширишга зудлик билан қайтишга чақирди.

Стефан Дюжаррик.Стефан Дюжаррик.

БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг сўзларига кўра, бу позицияни жаҳон ташкилоти раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг Стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартномадаги РФ иштирокини тўхтатиш ҳақидаги баёнотидан кейин айтган.

Икки давлат томонидан бирин-кетин имзоланган шартнома ва стратегик ядровий қуролларни қисқартириш бўйича икки томонлама келишувлар нафақат Россия ва АҚШ, балки бутун халқаро ҳамжамият учун хавфсизлик кафолатларини беради", — деди Дюжаррик.


Корея Республикаси, АҚШ ва Япония ҳарбий-денгиз кучларининг ракетага қарши мудофаа бўйича қўшма машғулотлари ўтказди

Чоршанба куни Корея Республикаси, АҚШ ва Япония Корея яримороли шарқидаги очиқ денгизда ракетага қарши мудофаа бўйича қўшма машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Синьхуа Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб раҳбарлари Бирлашган қўмитасига таяниб хабар қилди.

Хабарга кўра, машғулотларда Жанубий Кореянинг «Буюк қирол Сежонг», Американинг «Бэрри» ва Япониянинг «Атаго» эсминецлари қатнашган. Манёврларда асосан баллистик ракета нишонлари тўғрисида маълумот алмашиш, уларни аниқлаш, кузатиш ва тутиб олиш кўникмалари машқ қилинди.


Москва марказидаги ёнғинда етти киши, жумладан икки бола ҳалок бўлди

Москва марказидаги ёнғин қурбонлари сони етти нафарга етди, улардан икки нафари бола. Яна 11 киши жароҳатланган.

жаҳон янгиликлари

ТАСС хабарига кўра, ёнғин сешанба куни кечқурун Международная кўчасидаги 16 қаватли бинода содир бўлган. Унда меҳмонхона ва собиқ ётоқхона жойлашган. Ёнғин бинонинг хонадонлар жойлашган қисмида бошланган. Ўт ўчирувчилар 50 кишини қутқарди, 200 киши эвакуация қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ушбу ётоқхонада яшовчиларга нисбатан нафрат сабабли номаълум шахс томонидан уюштирилган. РФ Тергов қўмитаси ёнғинда одамларнинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатди.


Ўтган дам олиш кунларида АҚШда 10 та оммавий отишма юз берди

Қуролли зўравонлик архиви /Gun Violence Archive/ маълумотларига кўра, 17−19 февраль кунлари АҚШда 10 та оммавий отишма содир бўлган.

жаҳон янгиликлари

Душанба куни USA Today хабарига кўра, отишмачиларни ҳисобга олмаганда, тахминан тўрт ёки ундан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Қуролли зўравонлик архиви бош директори Марк Браянтнинг айтишича, бир дам олиш кунларида 10 та оммавий отишма «йилнинг бу фасли учун жуда кўп». Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Қўшма Штатларда қуролли зўравонлик одатда иссиқ ойларда кучаяди.


Исроил армияси Ғарбий Соҳилда рейдлар ўтказмоқда

Чоршанба куни Ғарбий Соҳилнинг Наблус шаҳрида Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) қўшинлари билан тўқнашувда икки (кейинроқ тўққиз) фаластинлик ҳалок бўлди, яна 20 нафари яраланди, деб хабар бермоқда Фаластиннинг «Вафа» ахборот агентлиги Фаластин миллий маъмурияти соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Чоршанба куни эрталаб ЦАХАЛ Наблусда террорчилик фаолиятида гумон қилинган фаластинликларни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилаётганини маълум қилган эди.

ОАВ маълумотларига кўра, рейд давомида маҳаллий аҳоли билан қуролли тўқнашувлар содир бўлган.


Ҳиндистон ва Хитой чегарадаги вазият юзасидан музокаралар ўтказди

Чоршанба куни Ҳиндистон ва Хитой икки давлат чегарасидаги вазият бўйича музокаралар ўтказиб, ҳали ҳам сақланиб қолаётган чегара ҳудудларида қўшинларни ўзаро олиб чиқиш бўйича таклифларни муҳокама қилди. Бу ҳақда ТАСС Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги пресс-релизига таяниб хабар берди.

Икки давлат дипломатларининг юзма-юз учрашуви қарийб тўрт йил ичида илк бор Пекинда ўтказилди.

«Иккала томон Ҳиндистон-Хитой чегара ҳудудларининг ғарбий секторидаги Ҳақиқий назорат чизиғи бўйлаб вазиятни кўриб чиқдилар ҳамда Ғарбий секторда тинчлик ва осойишталикни тиклашга ёрдам берувчи [қўшинларни] жойлаштириш, шунингдек, икки томонлама муносабатлардаги одатий ҳолатни қайта тиклаш учун шароит яратиш бўйича таклифларни конструктив ва очиқ муҳокама қилдилар», дейилади ТИВ баёнотида.