Туркияда иккита янги зилзила содир бўлди

Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида иккита янги зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD)га таяниб.

6,4 магнитудали биринчи силкиниш маҳаллий вақт билан 20:04 да, иккинчиси 5,8 магнитудали 20:07 да қайд этилган.

Зилзила ўчоқлари мос равишда Дефне ва Самандаг туманларида жойлашган. Биринчи зилзила ўчоғи 16,7 км, иккинчиси 7 км чуқурликда жойлашган. Зилзила қўшни вилоятларда ҳам сезилган.


Ҳатай мэри янги зарбалардан кейин уйлар вайроналари остида одамлар борлигини айтди

Туркиянинг Ҳатай вилояти губернатори Лутфю Саваш душанба куни янги зилзилалардан кейин одамлар қулаган уйлар вайроналари остида қолганини айтди.

«Афсуски, бир қанча уйлар қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетишди», деди Саваш NTV телеканали эфирида. Унинг қайд этишича, қутқарувчилар ёрдамга борган.


ОАВ Суриядаги янги зилзиладан кейин вайронагарчилик ва ярадорлар ҳақида хабар берди

Суриянинг икки шаҳрида янги зилзила оқибатида бинолар қулаб тушди, қурбонлар бор, дея хабар берди РИА Новости «Ал-Арабия» телеканали манбаларига таяниб.

«Янги зилзила туфайли Сурия шимолидаги Ал-Боб ва Ҳарим шаҳарларида биноларнинг қулаши оқибатида жабрланганлар бор», — деди манбалар.


АҚШ президенти Жо Байден Украинага борди

20 февраль куни АҚШ президенти Жо Байден Европага ташрифи доирасида Киевга борди.

жаҳон янгиликлари

Америка етакчиси Украина президенти Владимир Зеленский билан Михайловский майдонида кўришди ва урушда ҳалок бўлган украин ҳарбий хизматчиларининг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу пайтда шаҳарда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревога янграган.


БМТ дунёдаги энг заиф одамларга ёрдам бериш учун 250 млн доллар ажратади

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш шанба куни ташкилотнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказий жамғармасидан (CERF) энг заиф одамларга ёрдам бериш ва очликнинг олдини олиш учун 250 млн доллар ажратилишини эълон қилди.

БМТ маълумотларига кўра, рекорд даражадаги 250 млн доллар 19 мамлакат, жумладан Афғонистон, Буркина-Фасо, Гаити, Мали, Нигерия, Сомали, Жанубий Судан ва Яманда очлик гирдобида яшаётган 20 млндан ортиқ одамларга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу маблағлар озиқ-овқат хавфсизлигига қарши курашиш ва иқлим таъсирини бартараф этиш учун Чад, Колумбия, Конго Демократик Республикаси, Эритрея, Эфиопия, Гондурас, Кения, Ливан, Мадагаскар, Покистон ва Суданга йўналтирилади.


Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракетани учирди — КХДР МТА

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) шанба куни «Хвасон-15» қитъалараро баллистик ракетасини учирди. Бу ҳақда Синьхуа якшанба куни КХДР Марказий телеграф агентлигига (МТА) таяниб хабар берди.

Ракета шанба куни Пхеньян халқаро аэропортидан учирилган ва шарқий сувлардаги сохта нишонга теккан. Парвоз Корея Меҳнат партияси Марказий ҳарбий комиссияси раиси Ким Чен Иннинг ёзма буйруғига мувофиқ амалга оширилди.

МТА бу ҳаракат қурол тизимларининг ишончлилигини синовдан ўтказиш, шунингдек, КХДР ядровий кучларининг жанговар тайёргарлигини намойиш этиш мақсадида қилинганини билдирди.


Бразилияда кучли ёмғирлар ва кўчкилар қурбонлари сони 36 кишига етди

Бразилия жануби-шарқидаги Сан-Паулу штати қирғоқларида кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда якшанба куни расмийлар маълум қилди.

Аввалроқ штат ҳукумати вакили қурбонлар сони 19 киши эканлигини маълум қилганди. Қурбонлар орасида оиласининг уйига тош қулаши оқибатида ҳалок бўлган етти ёшли қиз ва дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлган аёл ҳам бор. Бу ҳақда маҳаллий GloboNews телеканали хабар берди.

Тўфон СанСан-Себастьян, Убатуба, Бертиога, Гуаружа, Ильябела ва Сантос муниципалитетларига таъсир кўрсатди.


Қозоғистон шимолида юк поезди ва микроавтобус тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида душанба куни юк поезди ва микроавтобуснинг тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда душанба куни мамлакат Ички ишлар вазирлиги ўзининг «Телеграм» каналида маълум қилди.

жаҳон янгиликлари

«Бурабай-Остона» йўналишида ҳаракатланаётган юк поезди Новокубанк қишлоғида яшовчи 46 ёшли фуқаро бошқарувидаги Jiefang русумли микроавтобус билан тўқнашиб кетди.

Ҳодиса оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ва икки йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна уч нафар йўловчи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, микроавтобус ҳайдовчиси светофорнинг тақиқланган чироғида шлагбаумни айланиб ўтиб, темир йўлга чиқиб кетган.


Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак отишма содир этганликда гумонланмоқда

20 февраль куни Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида отишма юз берди. Ҳозирда ҳужумни уюштирган шахс қўлга олинган.

жаҳон янгиликлари

Тарқалган видеоларда Чимкент кўчаларида эркак қуролланган ҳолда югураётгани ва одамлар ундан қочаётганини кўриш мумкин. Лавҳада, шунингдек, ўқ ва қичқириқ овози ҳам эшитилган.

Кейинроқ эркак полиция машинасини кўриб қолиб, ўша томонга борган. Полиция ходимлари бир муддат ўтиб, ҳужум уюштирган шахсни қўлга олган.


Минск яқинида микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда 11 киши ҳалок бўлди

Минск вилоятида юк машинаси ва микроавтобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда 11 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, деб хабар берди Беларус ИИВ.

жаҳон янгиликлари

«Бугун, тахминан соат 15.00 Р-69 Смолевичи-Шатск автомобиль йўлининг 9-километрида МАЗ юк машинаси қатъий йўналишли такси билан тўқнашиб кетди. 11 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди. олти нафарига тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди», — дейилади вазирликнинг Телеграм-каналида.