Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Жўрабек Раҳимович Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У 2019 йил 11 февралдан бошлаб Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаётдан эди.

Маълумот учун, Жўрабек Раҳимов 1981 йилда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган.

Қўшкўпир тумани ҳокими бўлгунга қадар Хоразм вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ва Боғот тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.

Аввалроқ президентнинг тегишли фармони билан 2018 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими сифатида ишлаб келаётган Фарход Эрманов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.